Ўзбекистон маданий мероси ҳақида

Вернуться

Ўзбекистон маданий мероси тўғрисида

«Музыканты». Часть «Айртамского фриза» Известняк. II в.Қадимги тош (палеолит) давридан бугунги замонга қадар тарихий тараққиёт жараёни­да Ўзбекистон ҳудудида моддий ва бадиий маданиятнинг ўзига хослиги, хусусиятлари ва қонуниятларини акс эттирувчи осори атиқалар ниҳоятда кўп яратилган. Улар орасида кундалик маиший турмушда қўлланадиган оддий буюмларни ҳам, маҳобатли ибодатхона­лар ва зодагонлар тоифасига мансуб айрим кишилар саройлари учун ораста безак бўлган тасвирий ва амалий санъатнинг ҳақиқий, бетакрор дурдоналарини ҳам учратиш мумкин. Янги тош (неолит) даврига оид ганчкор кўза, антиқа зарҳал безаклар бўладими ёки бадиий рангтасвир асарларими, ижтимоий мансублигидан қатъи назар, бу дурдоналар Ўзбекистон тарихий-маданий меросини ташкил этади.Ушбу мерос ғоят бой ва ранг-барангдир. Унинг катта қисми Ўзбекистондаги кўплаб дав­лат музейлари, илмий-тадқиқот институтлари тўпламлари, галереялари ёки архивларида кўз қорачиғидек сақланади.

Batafsil